Истоминсиз ўйнаётган терма жамоамиз мағлубиятга учрамоқда

 

 

Теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис кубоги биринчи гуруҳ Осиё/Океания саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи босқич учрашувини Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўтказмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасининг Ҳиндистондаги ўйинига мураббийлар Санжар Файзиев, Темур Исмоилов, Фаррух Дўстов ва Жўрабек Каримовни жалб қилди. Мусобақада мамлакатимизнинг энг кучли теннисчиси Денис Истоминнинг иштирок этмаётгани натижага ўз таъсирини ўтказмоқда.

Биринчи кунги ўйинларда Темур Исмоилов Рамкумар Раманатанга, Санжар Файзиев эса Пражнеш Гуннесваранга имкониятни бой берди. Энди ҳамюртларимиз кейинги босқичга ўтиш учун битта жуфтлик ва иккита яккалик баҳсларида зафар қучишга мажбур.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!