Италия А Серияси Европа топ-5 чемпионатлари орасида энг сермахсул чемпионат бўлди, "Барселона" эса энг кўп гол урди

Италия А Серияси жорий мавсум Европа кучли бешлик чемпионатлари орасида энг сермахсули бўлди. 2016/17 йилги мавсум давомида А Серия жамоалари жами 1123та гол киритишган.

Бу борада кучли учликни Испания Ла Лигаси (1118 гол) ва Англия премьер-лигаси (1064) эгаллади. Франция 1-Лигасида эса якунланган мавсумда  жами 991та гол урилган бўлса, Германия  Бундеслигасида 877 марта дарвозалар ишғол этилган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” топ-5 чемпионатлари орасида энг кўп гол урган жамоа бўлди. Каталонияликлар жами 116 марта рақиблари дарвозасини аниқ нишонга ола билишган.

А Серия ҳам якунланди. Тўлиқ шарх>>>

Чемпионлар лигасини гуруҳ босқичидан бошлайдиган 22та жамоа номи маълум бўлди>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!