Италия Кубоги, 1/2 финал. “Ювентус” илк ўйинда “Наполи”ни мағлубиятга учратди

CHERY AUTO

 

Tecno

Италия Кубоги ярим финал дастлабки ўйинида “Ювентус” ўз майдонида “Наполи” футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда туринликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 47 ва 69-дақиқаларида Пауло Дибала пенальтидан гол урди. Яна битта голга Гонсало Игуаин муаллифлик қилди.

“Наполи” сафида ягона голни Хосе Кальехон киритди. Жавоб учрашуви Неаполь шаҳрида бўлиб ўтади.

Ювентус – Наполи 3:1 (0:1, 3:0)

Голлар: 0:1 – 36 Кальехон, 1:1 – 47, пенальти Дибала, 2:1 – 64 Игуаин, 3:1 – 69, пенальти Дибала.

Ювентус – Нето, Бонуччи, Кьеллини, Лихтштайнер (Куадрадо, 46), Бардзальи, Пьянич, Асамоа (Алекс Сандро, 73), Хедира, Манджукич, Дибала (Пьяца, 84), Игуаин.

Наполи – Рейна, Альбиоль, Стринич, Мажо, Кулибали, Гамшик (Зелиньски, 57), Диавара, Кальехон, Рог (Паволетти, 83), Инсинье, Милик (Мертенс, 61).

Огоҳлантиришлар: Диавара (21), Асамоа (26), Милик (38), Лихтштайнер (40), Рог (58), Мажо (68), Рейна (68).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!