Италия Кубоги. “Ювентус” қийинчилик билан чорак финалга йўл олди

 

Италия Кубоги нимчорак финалида “Ювентус” жамоаси “Аталанта”га қарши баҳс олиб борди. Туринликлар учун қийин кечган ўйин уларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Ғолиблар сафида Пауло Дибала, Марио Манжукич ва Миралем Пьянич голларга муаллифлик қилди. “Аталанта”дан Конко ва Латте Лаф гол киритишди.

Ювентус – Аталанта 3:2 (2:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 22 Дибала, 2:0 – 34 Манжукич, 2:1 – 72 Конко, 3:1 – 75, пенальти Пьянич, 3:2 – 81 Латте Лаф.

Ювентус – Нето, Лихтштайнер, Ругани, Бардзальи, Пьянич (Бонуччи, 82), Асамоа, Эрнанес, Маркизио (Стураро, 46), Ринкон, Манжукич, Дибала (Пьяца, 62).

Аталанта – Бериша, Кальдара, Толои, Масьелло, Конти, Фройлер, Спинаццола, Куртич (Конко, 46), Грасси (Латте Лаф, 60), Д'Алессандро (Гомес, 82), Петанья.

Огоҳлантиришлар: Грасси (29), Толои (64), Латте Лаф (70), Фройлер (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!