Италия футбол федерацияси Анчелотти билан музокараларни бошлади

Италия футбол федерацияси “Реал” ва “Бавария” клублари собиқ устози Карло Анчелотти билан музокараларни бошлади, дея хабар беради Football Italia нашри.

Бироқ терма жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Жампьеро Вентуранинг лавозимидан кетиш-кетмаслиги борасида якуний қарор чиқарилганича йўқ. Бунга мутахассиснинг шартномани муддатидан олдин бекор қилинаётгани сабабли 700 минг евро миқдорида талаб қилаётган товон сабаб бўлиб турибди.

Шунингдек, "Челси" клуби бош мураббийи Антонио Конте ҳам терма жамоага қайтишга тайёр эканлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 69 ёшли мутахассис бошчилигидаги Италия термаси ЖЧ-2018 турнирига ўтиш ўйинида Швецияга (0:1, 0:0) имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!