Италия футбол федерацияси мамлакатни шарманда қилган Вентурага 866 минг евро тўлайди

Аввал хабар берганимиздек кеча Жампьеро Вентура расман Италия терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра Италия футбол федерацияси 69 ёшли мутахассис билан шартномани муддатидан аввал бекор қилгани боис унга 866 минг евро товон пули тўлайди.

Айтиш лозимки, Вентура терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқолмасдан, Италия футболини бутун дунёга шарманда қилиб ҳам ўз ҳохишига кўра истеъфога чиқмагач, раҳбарият у билан келишувни бекор қилишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси дастлаб саралашда гуруҳда 2-ўринда қолиб кетгач, плей-оффда ўйнашга мажбур бўлди. Ўтиш ўйинларида эса Швецияга имкониятни бой бериб, мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!