Италия грандлари АПЛдаги футболчини талашмоқда

27 март, 11:35 358

Италия грандлари АПЛдаги футболчини талашмоқда

 

 

Италия чемпионатининг энг кучли жамоалари "Ювентус" ва "Наполи"нинг манфаатлари яна бир футболчи устида тўқнаш келди.

Ҳар икки клуб Англия премьер-лигасида "Саутгемптон" шарафини ҳимоя қилаётган сербиялик Душан Тадични олишга ҳаракат қилмоқда. Чунки Тадич бош мураббий билан жанжаллашиб қолди ва ёзда Англияни тарк этиши ҳақиқатга яқин.

"Саутгемптон" 28 ёшли футболчини 13 миллион фунтга баҳоламоқда. Тадич 2016 йил якунларига кўра, Сербиянинг энг яхши футболчиси деб топилди.

SPORTS.uz