Италия грандлари "Аякс" футболчисини талашмоқда

12 январь,2017, 00:10 447

Италия грандлари

“Аякс” яримҳимоячиси Анвар Ал-Ғози фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Corriere dello Sport нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 21 ёшли футболчига “Лацио” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ, асли келиб чиқиши марокашлик бўлган футболчига шунингдек, “Милан” ва “Рома” клублари ҳам қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Қайд этиш жоиз, голландиялик футболчи жорий мавсумда “Аякс” сафида 4 ўйинда майдонга тушган ва охирги сўнгги кунларда жамоа бош мураббийи билан юзага келган келишмовчиликлар сабаб, ёшлар таркибида тўп сурмоқда.