Италия терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзодлар эълон қилинди

Италия футбол федерацияси ёрдамчи комиссари Алессандро Костакурта мамлакат бош жамоасини бошқариши мумкин бўлган мутахассислар номзоди ҳақида тўхталиб ўтди.

“Тез орада биз музокараларни бошлаймиз. Биз ҳеч қаерга шошилаётганимиз йўқ, лекин, имкон қадар тезроқ ушбу масалани ҳал этишни истаймиз”, - дейди комиссар.

Костакуртанинг сўзларига кўра Луижи ди Бьяжо, Карло Анчелотти, Антонио Конте, Роберто Манчини ҳамда Клаудио Раньерилар Италия терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзодлар дея эътироф этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!