Италияда порлаётган юлдуз 100 миллион евро туради

Италиянинг “Торино” клуби ҳужумчиси Андреа Белотти яна бир неча шу жамоада қоладиган бўлди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, форвард “Торино” билан яқин вақтлар ичида янги шартнома имзолайди.

Хабарларга қараганда, келишув футболчининг маоши фақат икки баробарга оширади. Агар Белоттини бирор клуб сотиб олмоқчи бўлса, “Торино”га 100 миллион евро бериши керак бўлади. Битимнинг амал қилиш муддати эса 2021 йилнинг ёзигача бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!