Италиялик гўзал ўз федерациясига бойкот эълон қилди

 

Италиялик машҳур теннисчи Камила Жоржи ўз мамлакати теннис федерациясининг қарорига жавобан Римда ташкил этиладиган юқори нуфузли мусобақада қатнашмаслигини эълон қилди.

Гап шундаки, ўтган йили апрель ойида Камила Жоржи Италия терма жамоаси сафида Федерация кубоги мусобақасида қатнашмаган эди. Унинг бу иши миллий федерация томонидан қораланди ва у тўққиз ойга терма жамоадан четлатилди ҳамда 30 минг евро жаримага тортилди.

Жоржи ўзига нисбатан қўлланилган жазо туфайли миллий федерация билан алоқани узди. 25 ёшли ракетка учтаси бу йил ўз юртида ўтадиган мусобақаларга бормайди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!