Италияни Евро-2012 финалига олиб чиққан мутахассис энди БААда ишлайди

“Рома”, “Фиорентина” хамда Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Чезаре Пранделли фаолиятини энди БААда олиб боради. Пранделли янаги ҳафта “Ал-Наср” билан шартнома имзолаш учун Дубайга учиб келади.

Италиялик мутахассис “Ал-Наср”да 7 ой ишлаган Дан Петрескунинг ўрнига таклиф этилди. Руминиялик мутахассис қўл остида “Ал-Наср” Президент кубоги финалига қадар етиб борган эди. Хал қилувчи баҳсда эса дубайликлар “Ал-Ванда”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришган.

Ёдингизда бўлса, Пранделли бошқарувидаги Италия Евро-2012 финалига қадар етиб борган. 2013 йилги Конфедерациялар кубогида эса 3-ўринни эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!