Иван Нагаев: БАА билан ўйинга Ўзбекистон МТЖ фақат ғалаба учун боради

Бугун пойтахтимиздаги “Miran” меҳмонхонасида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Рўзиқул Бердиев ва ҳужумчи Иван Нагаев билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда футболчи қуйидаги фикрларни билдирди.

- Барча кўрди, олдинги таркиб билан нима бўлганини. Лекин вазифа ўзгармади. Ҳозир таркиб тўлиқ янгиланди ва терма жамоага ёшлар ва янги мураббий таклиф қилинди. БАА билан учрашувда фақат ғалаба учун борамиз.

Ҳар бир футболчи терма жамоада ўзини синаб кўришга астойдил ҳаракат қилади. Бу унинг орзу ҳисобланади. Менга берилган имкониятдан унумли фойдаланишга интиламан, - дейди Иван Нагаев.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!