Иван Нагаевга Араб ва Қозоғистон клубларидан қизиқиш бўлаётгани тасдиқланди

Бир неча кун олдин “Бухоро” ҳужумчиси фаолиятини Қозоғистонда давом эттириши мумкинлиги борасида хабар бериб ўтгандик. Клуб матбуот хизмати эса ушбу маълумотни тасдиқлади.

Иван Нагаев Қозоғистонга кетиши кутилмоқда

Клуб расий сайтида ёзилишича, Нагаевга Қозоғистондан ташқари Араб клубларидан ҳам қизиқишлар бор.  

Ўтган мавсум “Бухоро” сафида сермаҳсуллик кўрсатиб, хатто миллий терма жамоадан ҳам таклиф ола бошлаган ҳужумчи Иван Нагаев айни дамда “Бухоро” машғулотларид иштирок этмоқда. Аммо шуниси аниқки, Нагаев яқин орада жамоа билан хайрлашиб, хориж клубига кўчиб ўтади. Боиси 28 ёшли ҳужумчига Қозоғистон ва араб давлати вакилларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Унинг қайси жамоага ўтиши ҳақида кейироқ аниқ маълумот берамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!