Иван Ракитич: Чорак финалда ким билан тўқнаш келишнинг фарқи йўқ

16 март, 16:22 502

Иван Ракитич: Чорак финалда ким билан тўқнаш келишнинг фарқи йўқ

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ЕЧЛ чорак финали олдидан каталонияликларга ким тўқнаш келишининг фарқи йўқлигини айтиб ўтмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Биз сўнгги пайтларда жуда ҳам оғир ўйинлар ўтказмоқдамиз. Аввалига ПСЖ, кейинчалик Ла Лига доирасидаги учрашувлар. Аммо асосийси биз парижликларни фантастик тарзда мағлуб эта олдик. Энди чорак финалда ким билан тўқнаш келишимизни фарқи йўқ. Чунки бу босқичда кучсиз рақиблар бўлмайди, - дейди Ракитич.

Эслатиб ўтамиз, эртага ЕЧЛ чорак финал баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.