Иван Ракитич: Гвардиола билан ишлашни хоҳлардим

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич “кўк-анор ранглилар”нинг собиқ устози Хосеп Гвардиола қўл остида ўйнаш истаги борлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Гвардиола қўл остида ўйнасам, ҳурсанд бўлар эдим. Хосеп билан бирга ишлаш насиб қилган жамоадошларим билан сухбатлашганимдан сўнг, менда шундай хоҳиш пайдо бўлди”, - дейди хорватиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Манчестер Сити”ни бошқараётган Гвардиола “Барселона”да 2008-2012 йилларда фаолият олиб борган. Ракитич эса каталонияликлар сафига 2014 йилда келиб қўшилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!