Иван Ракитич Каталонияни Хитойга алмашмоқчи эмас

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Каталонияни тарк этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

- Охирги пайтларда “Барселона” бироз тушкун аҳволда қолиб кетди. Аммо биз ўзимизни ўнглай оламиз. ПСЖга қарши ўйинда керакли натижани қайд этишимизга ишонамиз.

Мен хитойга йўл оламан? Бу ҳақда ҳозир ўйлаб кўрмадим. Аммо яқин йиллар ичида “Барселона”да қоламан деб умид қиламан, - дейди Ракитич.

Эслатиб ўтамиз, хорватиялик футболчи ёзда Хитйо клубига йўл олиши тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!