456 0

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини Каталонияда давом эттириши истаги борлигини маълум қилди. Бу ҳақда Испания нашрлари хабар бермоқда.

- Мен “Барселона”да ўйнашда давом этишни истайман. Биз ўтган мавсум фақат битта соврин қўлга киритдик. Аммо ундан кўпроғини ютишимиз мумкин эди. Бу йил эса ўзимиз иштирок этган мусобақаларнинг барчасида зафар қучишни хоҳлаймиз, - дейди Ракитич.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда хорватиялик футболчининг ўрнига Коутиньо олиб келиниши тўғрисида хабарлар тарқалганди.  

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98