Иван Ракитич: Модрич мени “Реал”га ўтишимга кўндирмоқчи бўлган

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ҳамюрти Лука Модрич бир пайтлар уни “Реал”га ўтишга ундаганини маълум қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.  

- Мен “Севилья”да ўйнаб юрган пайтларимда Модрич мени “Реал”га ўтишга ундаганди. Ҳозир вазият бошқача. У билан алоқаларимиз жуда яхши. Лука ҳам футболчи ҳам ўйинчи сифатида хурмат қиламан. Модрич ўз позицияси бўйича дунёнинг энг яхши 3 футболчисидан бири, - дейди Ракитич.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!