
Иванович премьер-лигада қолиши мумкин, аммо....
Мавсум сўнггида “Челси” билан шартномаси якунига етадиган Бранислав Иванович келгуси фаолиятини яна премьер-лигада давом эттириши мумкин.
Daily Express нашрининг хабар беришича сербиялик тажрибали ҳимоячининг хизматларига “Эвертон” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Таъкидлаш керакки Иванович мерсисайдликлар сафини тарк этиши кутилаётган Фил Жагелканинг ўрнини эгаллаши мумкин. Ўз навбатида лондонликлар ҳам 32 ёшли футболчи билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи эмас.
Маълумот учун, Иванович ушбу мавсум “Челси” сафида премьер-лигада 13та учрашувда майдонгу тушган ва шуларнинг бор йўғи 6тасида ўйинни асосий таркибда бошлаган. Айни дамда футболчининг трансфери 8,5 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар