Ивор Вейцер: Мен “Бухоро”ни тарк этганим йўқ

 

Бир неча кундан буён бухоролик футбол ишқибозлари орасида Ивор Вейцер жамоани тарк этгани тўғрисида турли миш-мишлар пайдо бўлди ва кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида “Бухоро” матбуот хизмати хорватиялик легионерга мурожаат қилди ва миш-мишларга узул-кесил нуқта қўйишни мақсад қилди.

“Бугунги кунда футболчилар тўғрисида турли миш-мишлар пайдо бўлиши бу табиий ҳол саналади. Мен “Бухоро”ни тарк этганим тўғрисидаги маълумотларга ўз муносабатимни билдирмоқчиман. Бугунги кунда менда жароҳат борлиги туфайли жамоамга ёрдам бера олмаяпман.

Шу сабабли маълум муддат Тошкентда даволаниш билан бандман. Расмий тарзда маълум қиламан-ки, мен “Бухоро”ни тарк этганим йўқ. Насиб қилса яна 5-6 кунлик даволанишдан сўнг яна машғулотларга қайтаман ва “Локомотив” билан ўйинга қадар тўлиқ тикланиб, ушбу учрашувда жамоамга ёрдам беришга тайёр бўламан” – деди Ивор Вейцер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!