Ихтиёр Каримов: Биринчи бўлимдаги кўрсатган ўйинимиз бу мавсумдаги энг ёмони бўлди

29 апрель, 19:49 234

Ихтиёр Каримов: Биринчи бўлимдаги кўрсатган ўйинимиз бу мавсумдаги энг ёмони бўлди

 

“Шўртан” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг ҳар мезбонлар устози Ихтиёр Каримов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун жамоамиз 2 таймда 2 хил ўйин намойиш этди. Биринчи бўлимдаги ўйин учун мухлисларимиздан узр сўрайман. Менимча 8 та учрашувимиздаги энг ёмони шу дастлабки 45 дақиқаликдагиси бўлса керак. Иккинчи таймда эса шогирдларим ўзларига ўхшай бошлади. Имкониятлар яратди. Албатта, биз бу баҳслардан ҳулоса чиқарамиз ва кейинги ўйинларга тайёрланамиз. Таран айни пайтда жароҳат олган. Ўйлаймизки навбатдаги беллашувларда бизга ёрдам беради, - дейди Каримов.