Ихтиёр Каримов: “Бунёдкор” ҳар жабҳада устунлик қилди

1 июнь, 08:28 97

Ихтиёр Каримов: “Бунёдкор” ҳар жабҳада устунлик қилди

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Шўртан” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида ғузорликлар устози иштирок этди.

“Авваламбор барчамиз учун устоз – Юрий Вазгенович Саркисянни қутлуғ 70 ёши билан “Шўртан” клуби номидан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, унда “Бунёдкор” устунлик қилди. Биз бундан уч кун илгари “Олмалиқ” билан оғир учрашув ўтказган эдик.

Ўша ўйиндаги чарчоқ аломатлари сезилди, деб ўйлайман. Қолаверса, “Бунёдкор”даги ёшлар шижоати яққол сезилди ва рақибимизнинг ўйинга тайёргарлиги яхши олиб борилганлиги яққол билиниб қолди. Игорь Таран секин-аста машғулотларга қайтди ва тез орада асосий таркибдан жой олади.

Иккинчи даврадан ёшлар таркибида тўп тепаётган йигитларга ҳам эътибор қаратамиз. Асрор Алиқулов устозлик қилаётган ўринбосарларимиз мусобақа жадвалида етакчилик қилишмоқда. Давралар оралиғида уларга ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Сўнгги ўйинларда шунга амин бўляпманки, таркибимиздаги йигитларимизнинг руҳий ҳолати яхши эмас”, –дейди Ихтиёр Тоғаевич.