Ихтиёр Каримов: Ҳимояланган ҳолда қарши ҳужумлардан самарали фойдаландик

16 апрель, 13:10 268

Ихтиёр Каримов: Ҳимояланган ҳолда қарши ҳужумлардан самарали фойдаландик

 

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган “Шўртан”-“Пахтакор” учрашувидан сўнгги матбуот анжуманининг иккинчи яримида иштирок этаган “Шўртан” жамоасининг бош мураббий васифасини вақтинча бажарувчи жамоа техник директори– Ихтиёр Тоғаевич ўйин таъсуротлари ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. Бу ҳақда “Шўртан” матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Авваламбор Қашқадарё футбол мухлислари, Ғузор туманимиз ва қўшни вилоятдан ташриф буюрган сурхондарёлик футбол ишқибозларимизга бизларни қўллаб-қувватлаётганликлари учун катта раҳмат айтаман. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, бугун ҳам Ўзбекистонимизнинг номдор жамоаларидан бири, мамлакатимизнинг кўп маротаба чемпиони бўлган жамоага қарши майдонга чиқдик. Улар кучли рақиб экани билгандик ва буни сидқидилдан ҳис этгандик. Шу сабаб, ҳимояни ўйиннинг сўнги дақиқасига қадар ушлаб туришга ҳаракат қилгандик ва голли вазиятларимизни самарали якунлашни уддасидан чиқдик. Бугунги ҳаракатлари учун барча футболчиларимизга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Заҳирадан майдонга туширган футбочиларим ўйин темпини ошириб беришини ҳис қилиб турган эдим ва натижада тўғри қарор қилганимга амин бўлдим.

- Сўнгги иккала рақибимизнинг ҳам жамоавий ўйини ва тактик жиҳатдан ҳаракатларини ўрганиб чиқдик ва таҳлил жараёнида уларга қарши ҳимоядан ҳужум қилиш услубини қўллаш керак деган қарорга келдик. Бу футболда тез-тез учраб турадиган ҳолатлардан бири. Ўзларингиз кўрган бўлсангиз, “Бавария” билан “Реал” учрашувида ҳам “қироллик клуби” ҳимояланиб қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олди.