Ихтиёр Каримов: Ўйин дурангга мос эди

Ўзбекистон чемпионати 12-туридан ўрин олган “Шўртан”  - “Олмалиқ”(0:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Шўртан ” устози Ихтитёр Каримов ўйин борасидаги фикрларини айтиб ўтди.

“Бугун ўйин дурангга мос эди. Лекин яна ўша ҳолат, 90 дақиқа ичидаги атиги бир хато бизга қимматга тушди. Ҳужумни охирига етказиш масаласидаги муаммолар бизга панд бермоқда. Игор Тараннинг ўрни  яна сезилиб қолмоқда. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, дурангга мос ўйин бўлди деб ҳисоблайман.

“Олмалиқ 90 дақиқа давомида ҳимояда ҳаракат қилди. “Олмалиқ”нинг ҳимояси чемпионатимиздаги энг яхши шаклланган ҳимоялардан бири. Шунинг учун, жарима майдончаси атрофида футболчиларимизга ҳаракат қилиш қийин бўлиб қолди”, - деб айтиб ўтди ғузорликлар устози ўйиндан сўнг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!