Ихтиёр Каримов: Химоядаги бехато ўйин сабабли ғалаба қозондик

12 май,2017, 21:56 340

Ихтиёр Каримов: Химоядаги бехато ўйин сабабли ғалаба қозондик

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Шўртан"-"Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ихтиёр Каримов журналистлар саволларига жавоб қайтарди:

"Авваламбор, барча мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Биз учун бугун жуда оғир ўйин бўлди. Ўзингиз кўрдингиз, "Бунёдкор" бугун ўйин тизгинини тўлиқ ўз қўлида ушлаб турди. Ягона гол ва ҳимоядаги бехато ўйинимиз бизга ғалаба олиб келди.

Таран ва Бойматов хақида нима дейишим мумкин, насиб қилса Игор яқин орада сафимизга қўшилади. Элдор Бойматовнинг тикланиши учун эса яна бир ҳафта вақт керак бўлади", - дейди Ихтиёр Каримов.


Фаҳриддин Чориев