Ихтиёр Наврузов саралаш босқичида мағлуб бўлди, Бекзод Абдураҳмоновда ғалаба

Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт  курашлари бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Айни пайтда куннинг дастлабки натижалари маълум бўлди. Хусусан, -70 кг вазн тоифасида Ихтиёр Наврузов италиялик Франк Маркесга 5:9 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, -74 кг вазн тоифасида Бекзод Абдураҳмонов грузиялик жумбер Квелашвилини 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб нимчорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Энди ҳамюртимизга чорак финал олдидан германиялик Осман Чакичи рақиблик қилади.

Қайд этиш лозим, -97 кг вазн тоифасидаги спортчимиз Магомед Ибрагимов ўз иштирокини нимчорак финал босқичидан бошлайди ва унга озарбайжонлик Асланбек Алборов рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!