Ихтиёр Тошпўлатов: “Машъал”дан қарздор бўлиб қолавераман

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Кеча истеъдодли футболчи Ихтиёр Тошпўлатовнинг Муборакка келгани ва «Машъал» академияси тарбияланувчиларига ҳамда клубга миннатдорчилик рамзи сифатида «ROISON» телевизорини совға қилганини айтиб ўтгандик. Футболчининг ташрифи чоғида ундан ўзимиз қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

Мени футболчи деган номга сазовор қилган ва сабабчи бўлган ягона жамоа бу сўзсиз «Машъал»дир. Шундай экан, Муборак халқи ва «Машъал»дан бир умр қарздор бўлиб қолавераман. Муборакда ўсдим улғайдим дўстлар орттирдим, профессионал бўлиб танилдим, мен бу жамоанинг аъзосиман ва бундан фахрланаман.

Янги мавсумни ҳам Жиззахликлар сафида ўтказасиз, Файзиев жамоасидан янги мавсум нимани кутсак бўлади?

- Янги мавсум жамоамиз янада мазмунли ўйин намойиш этиши аниқ , Даврон Файзиев тажрибали мутахассис шундай экан ҳар холда “Сўғдиёна” очко улашувчи жамоа бўлмаслиги аниқ.

Бу мавсумда «Машъал» имкониятларини қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Биласизми ўтган мавсумда «Машъал» эсда қоларли даражада ўйин намойиш этди. «Пахтакор» ва “Насаф” Муборакда ожиз қолди, «Бунёдкор» эса икки баҳсда ҳам «Машъал»ни мағлуб этолмади.

Ўз майдонида мамлакат чемпиони «Локомотив»ни мағлубиятга учратган «Бухоро» ҳар икки ўйинда «Машъал»га имкониятни бой берди. Бу мавсумда “Газчилар” яна кўпгина гигантларимизни чорасиз қолдира олади. Мен юқори баҳолайман албатда.

Кўпгина Мубораклик мухлислар сизни «Машъал»дан бутунлай кетган деб ўйлашади.

- Мен «Машъал» билан амалдаги шартномам 2018 йилга қадар тузилган. Ҳали яна «Машъал» либоси остида кўп бора майдонга тушаман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!