Ихтиёр олтин медаль учун курашади

CHERY AUTO

Ҳиндистонда юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Tecno
 

Эркин кураш бўйича 70 килограмм вазн тоифасида мамлакатимизнинг энг кучли курашчиларидан бўлган Ихтиёр Наврўзов олтин медаль учун курашадиган бўлди.

Саралаш учрашувларида Жанубий Корея вакили Гунву Лини 10:2, эронлик Ҳамид Хушанг Рашидийни 9:8 ва ярим финалда тожикистонлик Ғуломжон Шариповни 9:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.

Ихтиёр полвон ҳал қилувчи баҳсда қозоғистонлик Акжурек Танатаров билан рақобатлашади.

SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию