Иззат Иброҳимов реванш жангини ўтказади

7 декабрь,2017, 00:10 775

Иззат Иброҳимов реванш жангини ўтказади

Профессионал боксда сўнгги 14 жангда рингга кўтарилиб, мағлубиятга учраган боксчимиз Иззат Иброҳимов Москвада ташкил этиладиган мусобақада рингга чиқади.

9 декабрь куни “Boxing & Gym Academy”да ўтадиган мазкур мусобақада боксчимиз россиялик Михаил Балаянга қарши реванш жангини ўтказади.

Маълумот учун: Иззат ва Михаил жорий йилнинг 15 февралида Москвада ўзаро жанг ўтказган бўлиб, унда россиялик спортчининг қўли баланд келган эди.

Иззат Иброҳимов профессионал бокс баҳсларида 2015 йилдан бери иштирок этмоқда. Ҳозирги кунга қадар у 17та жанг ўтказган бўлиб, фақатгина уларнинг иккитасида ғалаба қозонган. Боксчимиз сўнгги маротаба 2015 йилнинг 25 май кунида ўтказилган баҳсда ғалаба қозонган.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.