Иззатилла Абдуллаев: Ғалабага ҳиссамни қўшганимдан хурсандман

27 март, 09:20 339

Иззатилла Абдуллаев: Ғалабага ҳиссамни қўшганимдан хурсандман

 

Ўзбекистон кубоги 1/16 баҳсида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси   “Орол”ни қабул қилди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг жамоага ғалаба келтирган ҳужумчи Иззатилла Абдуллаев  ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Об ҳаво ноқулайлиги сабабли оғир ўйин бўлди. Ниятимиз зафар қучиш эди ва ушбу ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Кейинги босқичга чиқдик ва энди навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз, - дейди Абдуллаев.

Маълумот ўрнида, 30 март куни олий лига 4-тур доирасида "Насаф" билан қаршида куч синашади. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.