ЖЧ–2018 га энг кўп чипталарни қайси мамлакат вакиллари харид қилди?

 

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 турнири чипталари сотувининг якуний босқичи олдидан харидлар статистикасини тақдим қилди.

Маълумотларга кўра, шу кунга қадар 1 698 049 дона чипта сотилди. Уларниннг қарийб ярми – 796 875 (ёки 46,9%) россияликлар томонидан сотиб олинди.

Дастлабки ўнликка қуйидаги мамлакат вакиллари кирди: АҚШ (80 161), Бразилия (65 863), Колумбия (60 199), Германия (55 136), Мексика (51 736), Аргентина (44 882), Перу (38 544), Хитой (36 841), Австралия (34 628) ва Англия (30 711).

Қайд этиш керакки, чипталар хариди бўйича ўнликка кирган АҚШ ва Хитой мамлакат терма жамоалари ЖЧ–2018 мусобақасида иштирок этмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!