ЖЧ–2018 саралаши. Эрон – Ўзбекистон учрашувининг бошланиш вақти маълум бўлди

CHERY AUTO

 

Tecno

2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига сўнгги саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Эрон билан баҳс олиб боради.

Мазкур учрашув 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши белгиланди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаши “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон 12 очко билан гуруҳда ҳозирча 3-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!