ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон – Қатар учрашувини ироқлик ҳакамлар бошқаради

 

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ЖЧ–2018 турнири “А” гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон– Қатар учрашуви расмийларини тайинлади.

Учрашув бош ҳаками этиб ироқлик Муҳаммад Қосим Саррай тайинланди. Қанотларда унинг ҳамюртлари Муҳаммад Муайяд Али ва Вотҳиқ Обаид ал-Суайди ишлайди. Тўртинчи ҳакам вазифасини ҳам ироқлик Зоид Тамер Муҳаммад бажаради.

Ҳакамлар назоратчиси – Ёқуб Муҳаммад Родзали (Малайзия). Учрашув комиссари этиб ҳиндистонлик  Принц Руфус тайинланди.

Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги беллашув Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00 да старт олиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!