ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон – Қатар учрашувининг медиа тадбирлари

25 март, 22:00 651

ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон – Қатар учрашувининг медиа тадбирлари

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-турида Қатар термасини Тошкентда қабул қилади.

28 март, сешанба куни бўлиб ўтадиган учрашув “Бунёдкор” стадионида, соат 18:00 да старт олади. Қуйида ОАВ ходимлари учун Ўзбекистон – Қатар учрашуви олдидан бўлиб ўтадиган медиа тадбирлар ҳақида маълумот келтирилган.

27 март, душанба. “Бунёдкор” стадиони

11:00. Қатар терма жамоасининг ўйин олди матбуот анжумани.

11:30. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйин олди матбуот анжумани.

Матбуот анжуманидан кейин аккредитациядан ўтган журналистларга медиа трибунага чипта берилади.

17:00. Ўзбекистон терма жамоасининг расмий машғулоти.

18:00. Қатар терма жамоасининг расмий машғулоти.

28 март, сешанба.  “Бунёдкор” стадиони

15:00 – 16:00. “Бунёдкор” стадиони ҳудудига кириш.

16:00 – 16:30. Жамоалар таркиби – “старт лист” тарқатилади.

16:30 – 17:30. Медиа марказ (жилеткаларни тарқатиш, журналистларни белгиланган ҳудудда юришини таьминлаш, фото мухбирларни майдонга кузатиб қўйиш ва бошқалар).

18:00 – 20:00. Ўзбекистон – Қатар учрашуви.

20:10 – 20:30. Қатар терма жамоасининг ўйиндан кейинги матбуот анжумани.

20:40 – 21:00. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйиндан кейинги матбуот анжумани.