ЖЧ–2018 саралаши Ўзбекистон рақиби Эрон терма жамоаси Ироқ билан ўйнайди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби – Эрон терма жамоаси 18 март, шанба куни Ироқ термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Мазкур учрашув Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади Эрон терма жамоаси учун жаҳон чемпионати саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Эрон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасини 23 март куни сафарда Қатарга қарши ўйин билан бошлайди.

Аввалроқ Қатар терма жамоаси 9 март, пайшанба куни Озарбайжон термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 11 очко тўплаган Эрон терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 9 очко билан учинчи поғонада бормоқда. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (5 очко), Қатар (4 очко) ва Хитой (1 очко) терма жамоалари эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!