ЖЧ–2018 саралаши. Қатар – Жанубий Корея 3:2. Имконият сақланиб қолинди!

Бугун ЖЧ-2018 саралаш босқичи 8-туридан ўрин олган Қатар хамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Кеча Самвел Бабаян бошлиқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон майдонида “қуруқ қўл” билан қайтганидан сўнг, бугун биз Қатар термасига ҳайрихоҳлик қилишга мажбур бўлмоқдамиз.

SPORTS.uz интернет ахборот портали эса бугунги ўйиннинг мухимлилик даражасини инобатга олган холда, мазкур баҳсни #LIVE режимида ёритиб боради. Бизни кузатишда давом этинг.

ЖЧ-2018 саралаш босқичи. 8-тур

Қатар - Жанубий Корея 3:2 #ТУГАДИ

Голлар: 1:0 – 25 Хасан ал Хайдос, 2:0 – 51 Акром Афиф, 2:1 – 62 Ки Сунг Юн, 2:2 – 70 Хванг Хи Чан, 3:2 – 75 Хасан ал Хайдос.

Қатар – Саад ал Шиб, Мухаммад Муса(Абубакар Эсса 81), Абдулкарим Хассан(Моссаб 62), Мухаммад Касола, Родриго Табата, Али Асадалла, Хасан ал Хайдос, Иброхим Мажид, Педро Коррея, Боулим Хуки, Акром Афиф(Карим Будиаф 67).

Жанубий Корея – Квун Сун Тае, Ким Жин Су, Квак Тае Хи, Сон Хен Мин(Ли Кён Хо 34), Жи Донг Вон(Хванг Ил Со 53), Ли Жае Сунг, Хан Кук-Юнг(Нам Тае Хи 79), Ки Сунг Юн, Хванг Хи Чан, Жанг Хюн Со, Чои Чул Сон.

Огоҳлантиришлар: Чои Чул Сон(24), Иброхим Мажид(36)


01.54 4 аниқ зарба, 3 таси гол!

90+4` Бўлди! Қатар Жанубий Кореяни мағлуб этиб берди. Энди яна ҳаммасини қайтадан бошлаймиз йигитлар! Олға Ўзбекистон!

81` Ўзгариш! Хорхе Фосатти ҳам сўнги "юриш"ни амалга оширди: Мухаммад Мусса ўрнига Абубакар Эсса туширилди

79` Ўзгариш! Хан Кук-Юнг ўрнига Нам Тае Хи майдонга тушди

75` Гооол! Хасан ал Хайдос умид учқунларимизни уйғотмоқда!

70` Гол! Хванг Хи Чан! Ишқилиб, кабек бўдмасинда...

67` Ўзгариш! Қатарнинг иккинчи голи муаллифи - Акром Афиф ўрнига Карим Будиаф майдонга тушди

62` Ўзгариш! Абдулкарим Хассан ўрнига Муссаб Қодир

62` Гол! Ки Сунг Юн ҳисобни қисқартирмоқда

53` Ўзгариш! Жи Донг Вон ўрнига Хванг Ил Со

52` Гооооооооооооол! Акроооооооооооооооооооомжоооооон Комилоооооов эмас, балки Афиф!

46` Иккиничи бўлимга старт берилди

45+2` Танаффус!

36` Огоҳлантириш! Иброхим Мажид

34` Ўзгариш! Сон Хен Мин ўрнига Ли Кён Хо

25` Гол! Хасан ал Хайдос ўзбек муҳлислари учун умид учқунларини ўйғотди!

24` Огоҳлантириш. Чои Чул Сон

00.00 Диққат қилинг, ўйин бошланди. Олға Қатар!

22.54 ОФК расмий твиттери ҳар иккала жамоаларнинг асосий таркибини эълон қилди.

21.07 Мазкур ўйин бошланишига 3 соатдан кам вақт қолмоқда. Айни вақтгача бўлиб ўтган ўйинлардан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!