ЖЧ–2018 саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ учрашуви Валентин Коваленкога топширилди

11 март, 11:07 333

ЖЧ–2018 саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ учрашуви Валентин Коваленкога топширилди

 

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 7-туридан ўрин олган Саудия Арабистони ва Ироқ ўртасидаги ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Учрашув бош ҳаками этиб ФИФА рефериси Валентин Коваленко тайинланди. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Ҳусниддин Шодмонов ёрдам беради. Шерзод Қосимов захира ҳаками вазифасини бажаради.

Малайзиялик Субҳиддин Муҳаммад Солиҳ ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди. Учрашув комиссари – Чао Жанг (Хитой).

Маълумот учун, Саудия Арабистони – Ироқ учрашуви Жидда шаҳридаги King Abdullah Sports City стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:30 да бошланиши кўзда тутилган.