ЖЧ-2014да иштирок этган Россия терма жамоаси футболчилари допинг қабул қилганликда гумонланмоқда

25 июнь,2017, 10:50 1365

ЖЧ-2014да иштирок этган Россия терма жамоаси футболчилари допинг қабул қилганликда гумонланмоқда

Бразилиядан бўлиб ўтган 2014 йилги мундиалда иштирок этган Россия терма жамоасининг барча 23 нафар футболчиси допинг қабул қилишда гумонланмоқда.

The Mail on Sunday нашри тарқатган хабарга кўра ФИФА турнирда иштирок этган барча россиялик футболчилар устидан тергов ўтказмоқда. Бундан ташқари, турнирда иштирок этмаган яна 11 нафар россиялик профессионал футболчиларга нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ташкилотнинг фикрича, ушбу футболчилар ҳам Россиянинг 2011-2015 йиллардаги допинг дастурида иштирок этган бўлишлари мумкин.

Қуйида Россия терма жамоасининг ЖЧ-2014да иштирок этган тўлиқ таркиби билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Дарвозабонлар: Игорь Акинфеев, Юрий Лодыгин, Сергей Рыжиков;

Ҳимоячилар: Василий Березуцкий, Сергей Игнашевич, Георгий Щенников, Владимир Гранат, Алексей Козлов, Андрей Ещенко, Дмитрий Комбаров, Андрей Семенов;

Ярим ҳимоячилар: Алексей Ионов, Юрий Жирков, Игорь Денисов, Алан Дзагоев, Павел Могилевец, Денис Глушаков, Виктор Файзулин, Олег Шатов, Александр Самедов;

Ҳужумчилар: Александр Кокорин, Максим Канунников, Александр Кержаков.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.