ЖЧ-2018: Бугунги Австралия – Сурия жавоб баҳсини Равшан Эрматов бошқаради

10 октябрь,2017, 11:36 627

ЖЧ-2018: Бугунги Австралия – Сурия жавоб баҳсини Равшан Эрматов бошқаради

Бугун ЖЧ-2018 саралаш босқичи ўтиш ўйини жавоб баҳси бўлиб ўтади. Унда Австралия – Сурия тўқнаш келади. Ушбу беллашувда ҳамюртимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов бош ҳакам бўлиб ишлайди.

Тажрибали ҳакамга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи рефери вазифаси Ильгиз Танташевга юклатилди. Бирлашган Араб Амирликлари вакили Али Муҳаммад Бужсаим ҳакамлар ишига баҳо беради. Комиссар – Салмон Муҳаммад Нашман (Саудия Арабистони).

Австралия – Сурия жавоб ўйини бугун Сидней шаҳридаги Australia Stadium майдонида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00да старт олади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки беллашув эса 5 октябрь кунига белгиланган.