ЖЧ-2018. Колумбия Польшани йирик ҳисобда мағлуб этди

Ҳозиргина ЖЧ-2018 "Н" гуруҳидан ўрин олган Польга ҳамда Колумбия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Макзур ўйинда Хосе Пекерман шогирдлари 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди ва ўз очколари сонини 3 тага етказиб олишди.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! Колумбия "Қозон-Арена"да Польша дарвозасига жавобсиз 3 та гол киритди ва дастлабки 3 очкони қўлга киритди! Сизлар билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Мундиални SPORTS.uz билан кузатишда давом этинг!

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    Левандовски тўпни қабул қилиши ҳамоноқ зарба йўллади. Оспина тўпни уриб юборди

  • 85'

    Яцек Горальски огоҳлантирилди

  • 85'

    Ўххх! Матеус Урибе товони билан дарвозага зарба йўллади. Сўнгги дақиқаларда ҳимоячилар хавфни бартараф этишга улгуришди

  • 81'

    Оспинааааа! Гжегож Криховякнинг яқин масофадан берган зарбасини бартараф этмоқда. Суперсэйв!

  • 81'

    Польша сафида ҳам сўнгги футболчи алмаштирилиши бўлди. Михал Паздан ўрнига Камиль Глик майдонга тушди

  • 79'

  • 78'

    Колумбия сафида сўнгги ўзгариш: Карлос Бакка Фалькаонинг ўрнини эгаллади

  • 75'

    Гооол! Хуааан Куадрадооооо! 3:0! Хамес Родригес бир уринишдаёқ Куадрадони дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди ва Хуан тўпни дарвозанинг пастки ўнг бурчагига жойлаб қўйди

  • 73'

    Колумбияда ҳам футболчи алмаштирилди. Хуан Кинтеро ўз ўрнини Жефферсон Лермага бўшатиб берди

  • 72'

    Польша сафида навбатдаги ўзгариш бўлади. Бартош Берешинский майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Лукаш Теодорчик майдонга тушди

  • 70'

    Гооол! Радамееееель Фалькааааоооо! У Хуан Кинтеронинг узатмасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозанинг чап бурчагини аниқ нишонга олди! 2:0!

  • 67'

    Левандовски яна бир имкониятга эга бўлди. Ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди

  • 61'

    Учрашувдаги дастлабки сариқ карточка польшалик Ян Беднарекка кўрсатилди

  • 59'

    Ўххх қандай вазият! Роберт Левандвовски дарвозабон билан яккама-якаа вазиятга чиқиб бориб, тўғри Оспина турган томонга зарба йўллади

  • 57'

    Польша терма жамоаси сафида дастрабки ўзгариш бўлади. Камиль Гроциский Давид Ковнаскийни алмаштирди

  • 56'

    Хамес Кинтерони қулай вазиятга чиқарди. Хуаннинг зарбасини эса ҳимоячилар бартараф этишди

  • 53'

    Хамес узоқдан зарба йўллади, ноаниқ

  • 51'

  • 49'

    Роберт Левандовски бош билан зарба йўллади. Бироз ноаниқ

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди! Тайини колумбияликлар бошлаб беришди

  • 22:55'

    Биринчи бўлим статистикаси

  • 45+4'

    Биринчи бўлим якунланди

  • 45'

    Мацей Рибус ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 45'

    Мексикалик ҳакам биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди

  • 40'

    Гооол! Йерри Мина! Хамес Родригес жарима майдони ичига тўпни юқоридан узатди ва барчадан юқори сакраган Мина бош билан аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди - 1:0, Колумбия олдинда

  • 39'

  • 38'

  • 36'

    Ўххх! Хуан Куадрадо бир йўла 3 футболчини алдаб, ўткир бурчакдан зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди

  • 32'

    Ҳа. Хосе Пекерман мажбурий ўзгаришни амалга оширишга мажбур бўлмоқда. Жароҳат олган Агильяр ўрнига Матеус Урибе майдонга тушди

  • 31'

    Абель Агильяр жароҳат олиб, майдонда ётибди. Кўринишидан у ўйинни давом эттира олмайди

  • 30'

    Ўйин жуда ҳам зерикарли тус олди. Бирорта ҳам яққол голга тортадиган вазият умуман бўлмади дастлабки ярим соат давомида

  • 27'

  • 26'

    Фалькао ажойиб қарши ҳужумни якунига етказа олмади. Бурчак зарбаси Колумбияда... Муваффақиятсиз

  • 23'

    Польшаликлар тезкор қарши ҳужумга ўтишди ва бурчак зарбасига эга бўлишди. Бироқ стандарт вазият муваффақиятсиз якунланди

  • 23'

    Колумбиянинг узоқ давом этган позицион ҳужуми ноаниқ пасс билан ниҳоясига етмай қолди

  • 21'

    Кинтеро сал бўлмаса, Агиларни бира-бир вазиятга чиқариб юборай деди. У тўпни тўхтата олмади

  • 20'
    Учрашув давом этмоқда. Ҳозирча ҳисоб 0:0
  • 14'

    Cаньтяго Арриас ҳужумда фол ишлатди

  • 11'

    Бугунги учрашувни бошқариб борётган мексикалик Сесар Артуро Рамос Хамес қоида бузганлигини қайд этди

  • 9'

    Хамес Родригес яхши имкониятга эга бўлди. Дарвозабон унинг зарбасини ушлаб олди

  • 7'

    Роберт Левандовски яккакурашда имкониятни бой бергач, Йерри Минага нисбатан қоида бузди

  • 6'

    Колумбия дарвозабони - Давид Оспина тўпни ўйинга киритишида рақиб унга ҳалал қилди ва посбон кичик жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Оспниа ўйнай олади

  • 5'

    Левандовски бош билан зарба йўллади. Оспина тўпни ушлаб олди

  • 4'

    Польшалик Михал Паздан яккакурашлар вақтида жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ўйинни давом эттира олади

  • 3'

    Польша илк дақиқаларданоқ ҳужум қилмоқда. Ҳозирча Колумбия ҳимояланмоқда

  • 2'

    Польшаликлар илк дақиқаларданоқ бурчак зарбасига эга бўлишди. Муваффақиятсиз

  • 1'

    Ўйинни польшаликлар бошлаб беришди. Бугун улар оқ рангдаги либосда, колумбияликлар эса тўқ кўк рангдаги либосларда тўп тепишади

  • 1'

    Диққат қилинг, учрашув бошланди!

  • 22:55'

    Ҳар иккала давлат мадҳиялари янграмоқда

  • 22:45'

    pol vs col

    Қуйида ҳар икки жамоа асосий таркиби билан танишиш имконига эгасиз

  • 22:20'
    Бугун ЖЧда 2-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Кун доирасидан ўрин олган сўнгги беллашувда Поьлша терма жамоаси Колумбия билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!