
ЖЧ-2018: Россия пенальтилар сериясида Испанияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
Бугун жаҳон чемпионати нимчорак финалдан ўрин олган Испания – Россия учрашуви бўлиб ўтади.
- 122'
Пенальтилар сериясида Россия терма жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди
- 121'
Бўлди. Қўшимча таймларда ҳам учрашув дуранг билан якунланди. Энди навбат пенальтилар сериясига
- 119'
Ҳамма жойда Иско. У энг яхши ўйинчи бўлиш учун асосий номзод
- 115'
Россия бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда
- 107'
Испанияликлар пенальтига боришни исташмаяпти. Шу боис катта куч билан олдинга ўтишди.
- 105'
Биринчи қўшимча тайм якунланди
- 100'
Биринчи таймда катта устунлик Испания томонида бўлмоқда. Аммо улар бу устунликдан фойдалана олишмади.
- 91'
Қўшимта таймнинг биринчиси бошланди
- 90+4'
Бўлди ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунланди. Энди қўшимча таймларга
- 90+3'
Мезбонлар учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетишлари мумкин эди. Аммо Черишевнинг зарбасига аниқлик етишмади
- 87'
Россияликлар ўйинни қўшимча таймларга қадар олиб боришмоқчи. Аммо Испания терма жамоаси аъзолари кетма-кет стандартларни амалга оширишмоқда.
- 85'
Иньеста узоқ масофадан зарба берди. У тепган тўпни Акинфеев қийинчилик билан бартараф этди. Қайтган тўпни испанияликлар дарвозага кирита олишмади. Руслар енгил тин олишди. Акс ҳолда ўйин шу паллада якунланарди.
- 84'
Ҳисоб қалтис эканлиги боис Испания яна жонланди. Лекин нима учундир Россия терма жамоаси ҳудди ғалаба қозонаётгандек, ҳимоядан ўйнамоқда.
- 80'
Коста ўрнига Аспас майдона тушди
- 73'
Олдинги нимчорак финалларга қараганда бу учрашув бироз зерикарлироқ ўтмоқда. Ўз навбатида номлар борасида устун ҳисобланган Испания россияликлардан қўрқиб ҳаракат қилишмоқда. Мезбонлар эса қарши-ҳужумдан ўз имкониятларини кутиш билан бандлар
- 71'
Альбанинг орқадан оёғига тепгани учун Зобнин огоҳлантирилди.
- 70'
Начо ўрнига Карвахаль майдонга тушди.
- 69'
Испанияликлар тўпни бир бирларига ошириш билан банд. Россияликлар эса ҳимояланиш билан. Аммо "қизил фурия" жарима майдонига ёриб кириш учун йўл топа олишмаяпти
- 67'
Сильва ўрнига Иньеста майдонга қўшилди
- 66'
Ўйин темпи бир кўтарилади, бир пасаяди. Аммо испанияликлар кутилганидек устунликка эриша олмаяптилар
- 64'
Дзюба ўрнида Смолов ўйинга қўшилди.
- 60'
Самедов ўрнига Черишев майдонга тушди. Энди русларнинг ўйини анча жонланса ажаб эмас
- 50'
Испанияликлар яна ташаббусни ўз томонларига оғдиришга интилишмоқда. Лекин майдон эгалари бунга рози бўлишмаяпти
- 46'
Иккинчи тайм бошланди
- 45'
Шу паллада биринчи тайм якунланди
- 41'
Артём Дзюба 11 метрли нуқтадан самарали фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди.
- 40'
Ҳакам билан тортишгани учун Пикега сариқ карточка кўрсатилди
- 40'
Пике тўпни қўли билан ўйнагани учун пенальти белгиланди
- 36'
Головин чап томондан чарима майдони ичидан зарба берди. Аммо унинг зарбасини аниқлик етишмади. Бироқ анча ҳавфли чиқди.
- 30'
Ўйин темпи анча тушди. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.
- 24'
Энди руслар ҳам босимни оширишмоқда. Аммо ҳозирча уларнинг ҳаракатлари ўхшамаяпти. Испанияликлар таркибида Иско фаоллиги билан ажралиб турипти
- 20'
Голнинг юзага келишида Серхио Рамоснинг ҳиссаси катта. Айнан у Игнашевични хато қилишга мажбул қилди
- 16'
Ҳисобда олдинга ўтиб олган "қизил фурия" тўпни эгаллаб турипти. Россияликлар эса тезкор голдан сўнг ўзларига кела олмаяпти
- 12'
Жарима майдонига узатилган тўп Игнашевичнинг оёғига тегиб, ўз дарвозасидан ўрин олди.
- 11'
Гоооооооооооооооооооооооооооооооол
- 10'
Ўнг қанотда Жирков рақиби Начога нисбатан қўпол ўйнади. Натижада испаниялик ҳимоячи майдонда ётипти
- 8'
Айни дақиқаларда жамоалар навбати билан ҳужумлар ташкил қилишмоқда. Россия терма жамоаси ҳимоядан чиқди. Бу эса испаниялардан қўрқмасликни билдириши мумкин.
- 3'
Баҳснинг дастлабки дақиқаларидан испанияликлар олдинга ўтишмоқда. Ушбу жаҳон чемпионатида биринчи марта асосий таркибда майдонга тушган Марко Асенсио фаоллик кўрсатмоқда. Ўз навбатида мезбонлар қарши ҳужумлардан ўз вақтларини кутишмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 18:59'
Учрашувни испанлар бошлаб беришади
- 18:55'
Ҳар иккала давлат мадҳиялари навбатма-навбат янграшни бошлади
- 18:52'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
- 18:30'
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Бироздан сўнг ЖЧ-2018 1/8 финалидан ўрин олган Испания ҳамда Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Сиз ушбу саҳифа орқали макзур беллашувни матнли онлайн трансляциясини кузатиб бориш имконига эгасиз
Комментарии