ЖЧ-2018. Швеция - Швейцария. Матнли трансляция (фото ва видео)

Хабарингиз бор бугун Россия яшил майдонларида давом этаётган Жаҳон чемпионати нимчорак финал баҳсларидан ўрин олган Швеция ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасидаги қарама қаршилик гувоҳи бўламиз.

Биз ушбу ўйиндан қизиқарли матнли трансляцияни тақдим этамиз

  • -'

    Биздан узоқлашманг. Зеро чорак финалнинг сўнгги иштирокчиси Англия ва Колумбия термалари ўртасидаги учрашувдан сўнг маълум бўлади. Ўйин 23:00да старт олади.

  • 90+6'

    Тамом! Швеция чорак финалда.

  • 90+6'

    Зарбааааа! Дарвозабон қаайтармоқда... Қарши ҳужум кўрмадик. Ўйин тугади.

  • 90+5'

    Анча тортишувлар ва VAR тизимидан сўнг жарима зарбаси белгиланадиган бўлди.

  • 90+2'

    ПЕНАЛЬТИ! Ланг Ольссонни йиқитди!

  • 90+1'

    Имконият! Сеферович боши билан зарба йўллади ва Ольсен ўз ўрнида!

  • 90'

    Берг ўрнига Телин майдонга тушди.

  • 85'

    Бехрами ва Родригес ҳимоячилар тўсиғидан ўта олмади.

  • 79'

    10- бурчак зарбаси швейцарцияликлар учун. Аммо барчаси басамар кетди.

  • 75'

  • 74'

    Швейцария ҳисобни тенглаштиришга катта куч сарфламоқда, аммо ҳозирча бундан наф чиқмаётир.

  • 70'

    Родригесдан жавоб зарбаси. Тўп тўғри дарвозабон қўлига борди.

  • 68'

    Гранит Жака тезкор ҳужумни атайлаб тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

  • 67'

    ГООООЛ! ФОРСБЕЕЕРГ! 1:0! Шведлар жарима майдони яқинида Форсберг ажойиб комбинация ташкил қилди ва аниқ зарба йўллади. Бу рекошет орқали дарвоза тўридан ўрин олди.

  • 61'

    Агар Швейцария чорак финалга йўл олса, Беҳрами ўтказиб юборади. Форсбергга қўполлик ишлатди.

  • 59'

    Форсберг яна ҳужумга отланди, бироқ кимга узатишни билмай ҳайрон.

  • 53'

    Швейцариялик кетма-кет тўрт марта бурчак зарбасини амалга оширишди. Шведлар эса ҳотиржам баратаф этмоқда.

  • 49'

    Шведлар фаол бошлашди. Бироқ бу ерда Златанга ўхшаган футболчи йўқ, гол урадиган.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

     Биринчи бўлим статистикаси

  • 45'

  • 45'

    Биринчи бўлимга якун ясалди. Ҳисоб 0:0. ТАНАФФУС!

  • 43'

    Ҳимоядаги пала-партишлик шведларга жавоб қайтариш учун камлик қилди, уларнинг ҳужумлари ўхшамади.

  • 40'

    Форсбергнинг жарима зарбаси жуда хавфли чиқди! Тўп жонли деворга тегиб ва бурчак зарбаси...

  • 36'

    Швейцарияликлар нисбатан хавфлироқ ҳужумлар уюштирмоқда. Шведлар ҳозирча ишончли тарзда бартараф этмоқда. Бурчак зарбаси.

  • 31'

    Люстиг икки қўллаб рақибини тортиб қолди ва огоҳлантирилди.

  • 29'

    БЕЕЕРГ! Қийин ҳолатда туришига қарамай зарба беришга имкон топди. Ольсен эса бу зарбани бартараф этди.

  • 27'

    Рақибларнинг тўқнашуви..

  • 25'

    Гранквист бош билан ишончли ўйнамоқда ва рақибга имконият қолдирмади.

  • 23'

    Берг 11 метрлардан жарима ичидан зарба йўллашга ҳаракат қилди, бироқ якунда тўпга ҳимоя биринчи бўлиб етиб келди ва хавфни бартараф этди.

  • 20'

    Шақири жамоадошларидан норози. Сабаби уни ҳужумда ҳеч ким қўллаётгани йўқ.

  • 17'

    Шведлар рақибларини жарима майдонига қўймаяпти. Улар тез орада катта куч билан олдинга ташланишга тайёргарлик кўраётганга ўхшайди.

  • 15'

  • 14'

    ЖЧ-2018 ғолиблиги учун йўл айни дамда шундай кўринишда.

  • 11'

    Шакирининг оширган тўпига Жемайли етиб кела олмади ва қулай имконият қўлдан бой берилди.

  • 9'

    Хавфли вазият!!! Швеция терма жамоаси сал бўлмаса усрашувда ҳисобни очиши мумкин эди.

  • 8'

  • 8'

    Швециялик футболчиларда яхши иконият юзага келди аммо якуний зарба ноаниқ чиқди, ҳужум давом этади...

  • 8'

    Жамоалар бугунги баҳсни қуйидаги таркибда бошлашди.

  • 7'

  • 6'

  • 5'

    Швеция ҳам Швейцариянинг ҳужумларига ҳужум билан жавоб беришга интилмоқда, аммо уринишлар бесамар кетди

  • 4'

    Учрашувни Швейцария ҳужумдаги устунлик билан бошлади. Ўнг қанотда Шакири жуда фаол ҳаракат қилмоқда

  • 1'

    ЎЙИН БОШЛАНДИ!

  • 0'

    Ассалому алайкум Азиз футбол ихлосмантлари! Бугун нимчорак финалнинг сўнги икки учрашуви гувоҳи бўламиз, дастлаб Швеция - Швейцария учрашуви бизни кутиб турибди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!