ЖЧ-2018. Хорватия пенальтилар сериясида Данияни мағлуб этди ва чорак финалга чиқди
Бугун ЖЧ-2018 да 1/8 финал ўйинлари давом эттирилди. "D" гуруҳида 1-ўринни эгаллаган Хорватия терма жамоаси Данияга қарши баҳс олиб борди.
Нижний Новгород шаҳрида кечган ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида ғолиб номин аниқланмади.
Пенальтилар сериясида эса хорватлар аниқроқ ҳаракат қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Златко Далич шогирдлари чорак финалда Россияга қарши баҳс олиб боради.
- 1:46

Гооол! Ракитич Хорватияни чорак финалга олиб чиқди ! Ажойиб ўйин ва ажойиб пенальтилар серияси гувоҳи бўлдик! Жамоаларга катта раҳмат! Сизлар билан яқин уч соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди, учрашгунча!
- 1:45

Николай Йоргенсен! Эхх Субашич тўпни қайтарди
- 01:44

Ўхххххх! Шмейхель! Йўқ, бу дарвозабонга қойил қолмасдан илож йўқ! Йосип Пиваричнинг зарбасини ҳам бартараф этди
- 1:43

Даниэль Субашич! Лассе Шоненинг зарбасини қайтармоқда! Ҳисоб тенг - 2:2
- 1:42

Гооол! Модрич! Бу сафар у Шмейхелни чалғита олди! 2:2!
- 1:41

Гооол! 2:1, Дания олдинда! Микаэль Крон-Делли!
- 1:41

Андрей Крамарич Шмейхелни алдади ва ҳисоб 1:1
- 1:40

Гооол! Симон Кьяер ишончли тарзда зарба йўллади ва Субашичга имкон қолдирмади
- 1:38

Зарбааа! Шмейхель! Милан Бадельнинг зарбасини бартараф этди ҳозир Каспер
- 1:38

Ўххх" Даниэль Субашич Эриксеннинг зарбасини қайтарди - 0:0
- 1:37
Демак бошлаймиз! Тўп олдида Кристиан Эриксен
- 120+1

Бўлди! Ўйин тугади! Ғолиб аниқланмади! Энди навбат пенальтилар сериясига! Узоқлашманг!
- 120

Тўртинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди!
- 117

Модрич! Тўпни ўнг бурчакка йўналтирди. Каспер Шмейхель тўпни ушлаб олди! 1:1!
- 115

Йоргенсен огоҳлантирилди, юқоридаги ҳаракатлари учун
- 114
Пенальтиии! Дания дарвозасига! Матиас Йоргенсен бўш дарвоза қаршисига чиқиб кетаётган Анте Ребични ўз жарима майдони ичида йиқитди ва пенальти!
- 108

Марио Манжукич ўз ўрнини Милан Бадельга бўшатиб берди
- 106

Тўртинчи бўлим бошланди
- 106

Бу орада Дания сафида футболчи алмашди. Мартин Брэйтуэйт ўз ўрнини Пионе Систога бўшатиб берди
- 105+1

Қўшимча бўлимларнинг биринчиси ортда қолди
- 105

Учинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
- 104

Хорватия кетма-кет икки бор бурчак зарбасини амалга оширди, муваффақиятсиз
- 99

Энди эса Дания сафида ўзгариш: Томас Дэлейни майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Микаэль Крон-Делли эгаллади
- 97

Хорватияда ўзгариш: Андрей Крамарич Иван Перишичнинг ўрнини эгаллади
- 91

Учинчи бўлим старт олди!
- 90+3

90 дақиқа тугади! Ғолиб ҳамон аниқланмади ва энди 2 та 15 дақиқадан иборат берган экстра таймларга мурожаат этилади
- 90

Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди
- 85
Иван Перешишич Модрич томонидан жаримадан узатиб берилган тўпга бош билан кучсиз ва ноаниқ зарба берди
- 83

Матео Ковачич ёрдамга муҳтож
- 81

Хорватия сафида ўзгариш: Йосип Пиварич Иван Стриничнинг ўрнига майдонга тушди
- 77
Лука Модрич узоқдан зарба йўллади. Кучсиз ва ноаниқ
- 74
Эриксеннинг зарбаси ноаниқ чиқди
- 71

Златко Далич майдонга Матео Ковачични ташлади. У Марцело Брозовичнинг ўрнин эгаллади
- 69
- 66

Андреас Корнелиус захирага олинди. Унинг ўрнини Николай Йоргенсен эгалади
- 60
Дарвзоа томон зарбалар сони - 10:6 Хорватия олдинда
- 56
Мартин Брэйтвуэйт тепган тўп осмон-у фалакка учиб кетди
- 50

Марио Манжукич ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
- 46

Тайм аввалида данияликлар сафида ўзгариш бўлди. Андреас Кристенсен ўрнига Лассе Шоне майдонга тушди
- 46

Иккинчи бўлим старт олди
- 45+1

Нестер Питана жамоаларни танаффусга таклиф этди
- 45

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
- 44
Ракитиииич! Йўқ, бундай яқин масофадан бундай кучсиз зарба берилмайди, Иван!
- 42
Ўххх! Кристиан Эриксен дарвоза тўсинини аниқ нишонга олди
- 39
Ўххх! Сал қолди! Модрич жаримадан тўпни ўйинга киритиб берди, Ловрен бош билан зарба берди, бирозгина ноаниқ
- 38
Хенрик Далсгард қоида бузди. Хорватияда қулай имконият
- 33
Иван Стринич ҳужумда фол қайт этди
- 29
Ракитич узоқдан зарба йўллади, дарвозабон қайтарди. Перишич кетма-кет икки марта қулай жойдан аниқ зарба бера олмади
- 28
- 27
Брэйтвуэйт яқин масофадан Субашич дарвозасига зарба берди, дарвозабон ўзини кўрсатди
- 24

Андреас Кристенсен томонидан бурчакдан узатилган тўпни ҳам ҳимоячилар қайтаришди
- 23
Эриксен Хорватия дарвозасига зарба йўллади. Ҳимоячилар тўпни майдони ташқарисига чиқариб юборишди
- 22
Cтриничнинг зарбасини ҳимоячилар ёпиб қўйишди
- 16
Ўйин бироз сокинлашди
- 12
Иван Перишичнинг зарбаси "жонли девор"га тегиб майдонни тарк этди
- 11
Хорватияда хафли жарима зарбаси
- 8
Жамоалар бизга тезкор голлар тақдим этишди
- 5

Гооол! Марио Манжукич! 1:1! Нималар бўлмоқда ўзи?
- 2

Гооол! Матиас Йоргенсен дастлабки дақиқалардаёқ ҳисобни очмоқда! 1:0
- 1

Ўйин бошланди!
- 22:55
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЖЧ-2018 1/8 финалидан ўрин олган Хорватия ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги ўйинга таклиф этамиз!


Изоҳлар (0)