ЖЧ-2018 дан умидини узган БАА Аргентина терма жамоаси бош мураббийи билан шартнома имзоламоқчи

БАА аргентиналик мутахассис Эдгардо Бауса билан музокаралар ўтказмоқда.

ESPN нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 59 ёшли мутахассис шу вақтга қадар терма жамоани бошқариб келган Маҳди Алининг бўшаб қолган ўрнини тўлдириши мумкин.

Қайд этиш лозим, БАА Жаҳон Чемпионати саралаш босқичида муваффақиятсизликка учрагач, ассоциайия раҳбарияти 52 ёшли мутахассисни ўз лавозимидан озод қилганди.

Маълумот ўрнида, БАА 13 июнь куни ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида меҳмонда Таиланд терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!