ЖЧ-2018 гуруҳ босқичига қуръа қачон ва қаерда ташланади?

2018 йил  Россияда ўтадиган мундиал гуруҳ босқичи учун 1 декабр санасида Москвада қуръа ташлаш  маросими бўлиб ўтади.

Унга кўра, ушбу турнирда иштирок этадиган 32 жамоа 8 тадан 4 та саватга бўлинади. Саватлардаги ўрин ФИФА рейтингидаги ўринга боғлиқдир. Фақатгина Россия терма жамоаси мезбон сифатида автоматик тарзда 1-саватчадан ўрин эгаллайди.

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи қуръаси. Саватлар

1-сават: Россия, Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Польша, Франция.

2-сават: Испания, Перу/Янги Зеландия, Швейцария/Шимолий Ирландия, Англия, Колумбия, Италия/Швеция, Мексика, Уругвай.

3-сават: Хорватия/Греция, Дания/Ирландия, Исландия, Коста-Рика, Тунис, Миср, Сенегал, Эрон.

 4-сават: Сербия, Нигерия, Австралия/Гондурас, Япония, Панама, Марокаш, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!