ЖЧ-2018 муносабати билан Россияда 100 минг иш ўрни яратилди

Бугун Санкт-Петербург шаҳрида Россия футбол иттифоқининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ЖЧ-2018га тайёргарлик доирасидаги расмий кўрсаткичлар эълон қилинди.

Ушбу мусобақа Россияга 638 млрд рубл солиқ тушуми олиб келган. Бундан ташқари мамлакатда 100 минг нафар янги ишчи ўрни яратилган.

Эслатиб ўтамиз, йиғилиш давомида РФИ президенти Виталий Мутко келгуси йили бўлиб ўтадиган мундиалда мамлакатнинг бир қатор тоифадаги фуқаролари учун бепул чипталар берилишига ваъда берди.

Мутко ЖЧ-2018да кимларга бепул чипталар берилишини айтди

Конфедерациялар кубоги - 2017. Ҳозирча, энг кўп мухлис Германиядан, энг ози эса Камерундан ташриф буюрди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!