ЖЧ-2018 ўйинлари учун 1,7 млн та чипта сотилди

ФИФА расмий сайтида 13 март куни ЖЧ-2018 ўйинлари чиптасини сотиш йўлга қўйилган эди. Унга кўра, айнан интернет орқали бутун жаҳондан 394 433 та чиптанинг эгаси маълум бўлди.

Шуларнинг 216 134 тасини Россия Федерацияси фуқаролари қўлга киритишган. Шуниндек, АҚШ(16 462), Аргентина (15 006), Колумбия (14 755), Мексика (14 372), Бразилия (9962), Перу (9766), Хитой (6598), Германия (5974), Австралия (5905) ва Ҳиндистон (4509) фуқаролари энг кўп чипта сотиб олганлардан бири бўлишди.

Умуман ЖЧ-2018 ўйинлари учун ҳозирга қадар 1 698 049 та чипта сотилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!