ЖЧ-2018 қуръа. Осиёнинг 5 вакилидан 4таси охирги саватчадан жой олди

Бундан бироз аввалроқ Перу терма жамоаси қитъалараро плей-оффда Янги Зеландия терма жамоасини мағлубиятга учратиб, мундиалнинг 32-иштирокчиси бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Энди ушбу 32та бахтли терма жамоа ўртасида қуръа ташлаш маросими 1 декабрь куни Москва шаҳридаги Кремль саройида бўлиб ўтади. Ушбу қуръадан олдин эса иштирокчилар айни дамда ФИФА рейтингида эгаллаб турган ўринларига қараб 4та саватчага бўлиб чиқилди.

Илк марта мундиалда тўлиқ таркибда иштирок этадиган Осиё қитъаси вакилларининг 4таси  сўнгги саватчадан жой олишди. Қуйида ушбу саватчалардаги вазият билан танишиб олишингиз мумкин:

“А” саватча: Россия, Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Польша, Франция.

“В” саватча: Испания, Перу, Швейцария, Англия, Колумбия, Хорватия, Мексика, Уругвай.

“С” саватча: Дания, Швеция, Исландия, Коста-Рика, Тунис, Миср, Сенегал, Эрон.

“D” саватча: Сербия, Нигерия, Япония, Марокаш, Панама, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Австралия.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!