ЖЧ-2018 саралаши. Европада плей-офф босқичига қуръа ташланди

Ҳозиргина УЕФА бош штаб-квартираси жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида келгуси йил Россияда бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмаси учун курашни давом эттираётган 8та терма жамоа иштирокида қуръа ташлаш маъросими бўлиб ўтди.

Унга кўра плей-офф жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:

Шимолий Ирландия – Швейцария

Хорватия – Греция

Дания – Ирландия

Италия – Швеция

Маълумот учун, ушбу жамоаларнинг дастлабки учрашуви 9-11 ноябрь кунлари, жавоб баҳслари эса 12-14 ноябрь кунлари ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!